АсосийJamiyat

​Сергелида йўловчи ташувчи автобус билан содир бўлган ЙТҲ оқибатида 9 киши жабрланди

'​Сергелида йўловчи ташувчи автобус билан содир бўлган ЙТҲ оқибатида 9 киши жабрланди'ning rasmi

12 апрель куни Сергели туманида йўловчи ташувчи автобус билан ЙТҲ содир бўлди.

Тошкент ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб ҳаракатланаётган “Исузу” русумли автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб йўл тўсиғи билан тўқнашган.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан берилган маълумотларга кўра, ЙТҲ оқибатида 9 нафар йўловчи жабрланган. Уларнинг барчаси Республика шошилинч тиббий ёрдам марказига етказилган.

Айни дамда ЙТҲ юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар