АсосийDunyo

​Парвоз қилаётган самолётдан уч нафар эркак пастга ташланди

'​Парвоз қилаётган самолётдан  уч нафар эркак пастга ташланди 'ning rasmi

Мексиканинг Эльдорадо шаҳри устидан учиб ўтаётган самолётдан уч нафар эркак пастга ташлаб юборилди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Гувоҳларнинг хабар беришича, самолёт жуда пастлаб учган ва самолётдан ташланган эркаклардан бири маҳаллий касалхона томининг устига келиб тушган. Исми-шарифини ошкор этишни истамаган соғлиқни сақлаш департаменти раҳбарларидан бири эркаклар самолётдан ташланганда тирик бўлганлигини маълум қилди. Икки эркакнинг жасади эса шаҳар ташқарисидан топилди. Reuters агентлигининг хабар беришича, полиция мазкур жиноятни ўзаро келиша олмаган гиёҳвандлик савдоси билан шуғулланувчи гуруҳлар амалга оширган, деб тахмин қилмоқда.

Бошқа янгиликлар