АсосийDunyo

​2 метрли гиёҳванд бўғма илон Австралия қамоқхонасида қайта тарбияланди

'​2 метрли гиёҳванд бўғма илон Австралия қамоқхонасида қайта тарбияланди'ning rasmi

Австралияда гиёҳвандликка муккасидан кетган улкан бўғма илон даволанди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Мазкур илон метамфетамин тайёрлаш билан шуғулланадиган яширин лабораторияда яшаган. Ҳавога тарқалган гиёҳванд моддаларнинг заррачалари кимёвий тарзда буғланиб, илонни гиёҳвандга айлантириб қўйган.

Полиция ўтказган текширувдан кейин гиёҳванд-илон ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари қўлига тушди. У Сидней шаҳрида жойлашган қамоқхона мажмуасидаги ҳайвонлар сақланадиган марказга юборилди.

Марказ ходими Иэн Митчеллнинг сўзларига қараганда, илон аввалига ўзини бошқара олмай, анча тўполон қилган. У хотиржам ва сусткаш илонлардан фарқли равишда ўзи жойлаштирилган контейнерда жим ўтира олмай, тинимсиз ҳаракат қилган. Илоннинг гиёҳванд модда тобелигидан қутулиши учун етти ой вақт кетди. Ҳозирда бўғма илон учун янги эга қидирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар