​Эдди Мёрфининг акаси лейкемиядан вафот этди

ДУНЁ 13.04.2017, 16:10
Теглар: Актёр, Голливуд, Касаллик
​Эдди Мёрфининг акаси лейкемиядан вафот этди

Таниқли Голливуд актёри Эдди Мёрфининг акаси 57 ёшли Чарли Мёрфи лейкемиядан вафот этди. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда.

Чарли Мёрфининг ўзи ҳам АҚШда комик сифатида танилган эди. У 12 апрель куни Нью-Йоркдаги шифохоналардан бирида вафот этди. Мазкур шифохонада Чарли кимёвий терапия курсини олаётган эди.

Чарлининг яқинлари унинг тўсатдан вафот этишини кутмаган эди. Сабаби, сўнгги пайтларда Чарли ўзини анча яхши ҳис эта бошлаган эди. Чарли Мёрфи Америка бўйлаб гастролларга чиқар ва шоу дастурларда иштирок этарди.Чарлининг рафиқаси Тиша Тэйлор Мёрфи ҳам 2009 йилда онкологик касалликдан вафот этган эди.

Шарҳлар

Янги фильм — Aнжелина Жоли ёвуз малика ролида (фото ва видео)

03.12.2020, 20:22

"Питер Пен ва Алисия мўъжизалар мамлакатида" (Қайтиш) фильмининг суратга олиш ишлари икки йил олдин тугаганлигига қарамай намойиш этилмаётган эди. Сабаби шу вақт ичида Бренд Чепман...
Шавкат Комилов суратга олиш жараёнида актрисани ўлдириб қўйишига бир баҳя қолди (видео)

05.11.2019, 00:13

“Ёлғизлар”, “Кўз ёшим”, “Дард” каби ўн бешдан зиёд фильмлари орқали танилган актёр Шавкат Комилов иштирокида видео  тарқалди...Унда актёр, портнёри Азиза Ёқубовани чин маънода ўлдириб қўйишига...
​БОРИС ҒОФУРОВ ОТАСИ БИЛАН АЛОҚАСИ УЗИЛГАНИ ВА 40 ЁШДА ОИЛА ҚУРГАНИ ҲАҚИДА(ЭКСКЛЮЗИВ)

26.07.2017, 15:43

Шундай актёрлар борки, уларни экранда кўп кўрмасак-да, ижро этган роллари билан ёдимизда сақланиб қолишади. Бахтиёр Ғафуров. Ўзбек томошабинлари уни кўпроқ Борис Ғафуров сифатида танишади. Спектакль,...
ЛИВИЯЛИК ЭРКАК ҲАММА ЮЗ ЎГИРГАН, БЕДАВО ДАРДГА ЧАЛИНГАН 80 НАФАР БОЛАНИ АСРАБ ОЛДИ

12.07.2017, 12:30

Калифорнияда яшовчи 62 ёшли ливиялик Муҳаммад Бзик 20 йил мобайнида бедаво дардга чалинган 80 нафар болани боқиб олди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Муҳаммаднинг сўзларига қараганда,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1