АсосийDunyo

​Ўзбекистонлик 29 ёшли тадбиркор Дилмурод Асқаров Forbes рўйхатига киритилди

'​Ўзбекистонлик 29 ёшли тадбиркор Дилмурод Асқаров  Forbes рўйхатига киритилди'ning rasmi

АҚШда фаолият олиб борувчи Ўзбекистон фуқароси бўлган иқтисодчи Дилмурод Асқаров Forbes`нинг 30 ёшдан кичик бўлган осиёлик энг бадавлат тадбиркорларнинг ўттизталик рўйхатига киритилди. Бу ҳақда “Дарё” хабар бермоқда.

Дилмурод Асқаров савдони молиялаштириш, венчур капитали, бизнесни ривожлантириш соҳаларида катта тажрибага эга. Ҳозирги вақтда у Осиёдаги банк хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган кичик ва ўрта бизнес корхоналарида мавжуд 692 миллиард долларга тенг молиявий етишмовчиликни бартараф этишга эътибор қаратмоқда.

Дилмурод Асқаров Бангладеш, Камбоджа, Хитой, Ҳиндистон, Индонезия, Қозоғистон, Малайзия, Монголия, Покистон, Филиппин, Цингапур, Жанубий Корея, Шри-Ланка, Тайван, Тожикистон, Тайланд, Туркманистон, БАА, Ўзбекистон ва Ветнамда 100 минг доллардан 2 млн долларгача бўлган молиявий операцияларни амалга оширган.

Шунингдек, у ривожланмаган ҳудудлардаги ва Kleiner Perkins Caufield Byers, Benchmark Capital, New Enterprise Associates вa Khosla Ventures каби венчур капитали асосидаги технологик жиҳатдан қолоқ компанияларга инвестициялар киритган. У томонидан инвестиция фаолиятига ҳисса қўшилган йирик компаниялар қаторига Facebook, Magnum Semiconductor, Bloom Energy ва бошқалар киради. У билан бирга ишлаган йирик ҳамкорлар Forbes Midas рўйхатига киритилган.

У саккизта тилни билади ва ҳозирги вақтда Марказий Осиёдан АҚШга борадиган мигрантларга ёрдам кўрсатувчи CAF нотижорат хайрия ташкилотида ишламоқда.

Дилмурод Асқаров 2017 йилда Forbes`нинг ушбу 30 талик рўйхатига киритилди.

Бошқа янгиликлар