1

​Instagram фойдаланувчиси жонли эфир вақтида ўзини отиб қўйди

ДУНЁ 13.04.2017, 16:44
Теглар: Instagram
​Instagram фойдаланувчиси жонли эфир вақтида ўзини отиб қўйди

АҚШда 13 ёшли ўсмир дўстлари билан Инстаграм ижтимоий тармоғидаги жонли эфир вақтида қўлидаги тўппончадан тасодифан ўзини отиб қўйди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Малаки Хемфиллнинг онаси ва опаси 10 апрель куни унинг хонасидан ўқ овозини эшитишди. Улар хонага кирганда, Малаки бошидан яраланган ҳолда қонга беланиб ётарди. Боланинг ёнидаги телефонда эса ҳамон жонли эфир давом этарди. Малаки касалхонада оламдан ўтди. Бўлиб ўтган воқеани Интернет орқали кузатган Малакининг дўстлари ундан хабар олиш учун уйига келишди. Ўсмирнинг ўқ отар қуролни қаердан олганлиги ҳозирча номаълум, у қуролни танишларидан олган, деб тахмин қилинмоқда. Мазкур воқеага полиция ойдинлик киритмоқда. Малакининг ижтимоий тармоқдаги дўстлари текширилганда, унинг турли хил аккаунтлари мавжудлиги маълум бўлди.

Шарҳлар

Хоразмда “Instagram”даги расмларни ўчириш учун 5 000 доллар сўраган шахс ушланди

12.10.2021, 12:36

Хоразмда “Instagram”даги расмларни ўчириш учун 5 000 доллар сўраган шахс ушланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бу ҳақда хабар берди.Ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Б. С.нинг номига очилган...
​НИГОРАНИНГ ПАРДОЗСИЗ СУРАТИГА ФОЛЛОВЕРЛАР МУНОСАБАТ БИЛДИРИШДИ (ФОТО)

12.07.2017, 20:56

Ойбек ва Нигора жуфтлигининг навбатдаги суратлари фолловерларнинг муҳокамасига сабаб бўлди.Instagram тармоғига жойланган ушбу суратга Нигора аввалгиларидан фарқли ўлароқ пардозсиз ҳолда тушган.Фолловерларнинг аксарияти унинг табиий гўзаллиги...
​ЗАРИНА НИЗОМИДДИНОВА INSTAGRAM`ДА 1 МИЛЛИОН КУЗАТУВЧИЛАРГА ЭГА БЎЛДИ

10.07.2017, 16:18

Актриса Зарина Низомиддинова Instagram ижтимоий тармоғидаги кузатувчилари сони 1 миллион нафарга етди. Актриса айни пайтда “Саодат” сериалининг иккинчи фаслида суратга тушмоқда. Маълумот учун, ўзбек шоу-бизнеси...
Жонли эфирдаги ўлим: опа-сингил мудҳиш ЙТҲда ҳалок бўлди (Видео)

30.06.2017, 16:38

Ижтимоий тармоқларда Украинанинг Харьков шаҳри яқинида 29 июнь куни опа-сингил иштирокида содир бўлган ЙТҲ акс этган видео пайдо бўлди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Автофалокатда ҳалок...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1