1

​Россия “Евровидение-2017”да иштирок этмайди

ДУНЁ 14.04.2017, 10:50
Теглар: Россия
​Россия “Евровидение-2017”да иштирок этмайди

“Евровидение-2017” мусиқий танловида Россия иштирок этмайди. Бу ҳақдаги маълумот мусиқий танловнинг расмий сайтига жойлаштирилди.

Танлов мутасаддилари “Россиянинг мусиқий танловда иштирок этишини таъминлаши мумкин бўлган чораларни излашга урингани”ни алоҳида таъкидлаб ўтди.

Россия вакиласи Юлия Самойловага видеокўприк воситасида чиқиш қилишни таклиф қилишди. Бундан ташқари, ҳайъат аъзолари танловда бошқа россиялик хонанда иштирок этишини таклиф қилишган.

Маълумотда ёзилишича, ҳар икки таклиф ҳам Россиянинг Биринчи канали томонидан рад этилган.

Аввалроқ Биринчи канал Киев россиялик танлов иштирокчисини қабул қилишдан бош тортгани учун “Евровидение-2017”ни трансляция қилмаслигини билдирган эди.

Украина хавфсизлик хизмати Юлия Самойлова Қримда концерт бергани учун унга 3 йил муддатга мамлакат ҳудудига киришни тақиқлаб қўйди.

“Мен албатта хафа бўлдим. Ахир бу менинг орзуим эди! Мен сўнгги дақиқагача, бу масала ижобий ҳал бўлишига умид қилгандим, афсус бундай бўлмади”,—дейди Самойлова.

Шарҳлар

АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади

02.05.2024, 15:35

АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Россия қўшинлари украиналик аскарларга қарши хлоропикрин заҳарли моддасидан фойдаланган. Бу ҳақда СNN хабар берди. Вашингтоннинг фикрича, Москва кимёвий қуроллардан...
Россия Эронга 24та қирувчи самолёт бермоқчи

21.04.2024, 17:45

Келгуси ҳафтада Россия Эронга 24 та Су-35 қирувчи самолётини топширади. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри маълум қилганди. Эроннинг бир қатор ОАВларининг хабар беришича, Россия...
Россиядаги эри билан жанжаллашган аёл фарзандларини калтаклади. Онага нисбатан жиноий иш очилди (видео)

15.07.2023, 09:45

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 1996 йилда туғилган аёл Россияда ишловчи эри билан жанжаллашиши оқибатида икки нафар вояга етмаган қиз фарзандларини калтаклаб, уни тасвирга олиб, эрига...
Россиялик қутқарувчилар Туркиядаги вайроналар остидан 150 минг АҚШ доллари топиб олишди

14.02.2023, 13:14

Россиялик қутқарувчилар қидирув-қутқарув ишлари давомида Туркиядаги турар-жой биноси вайроналарини тозалаш чоғида катта миқдорда пул топди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди."Россия Фавқулодда вазиятлар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1