АсосийDunyo

​Санкт-Петербургда портлаш оқибатида талабанинг қўл панжаси узилди (Видео)

'​Санкт-Петербургда портлаш оқибатида талабанинг қўл панжаси узилди (Видео)'ning rasmi

Санкт-Петербург шаҳрида номаълум буюмнинг портлаши оқибатида талаба йигит яраланди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Гувоҳларнинг маълумот беришича, Санкт-Петербург давлат технология институтининг 17 ёшли талабаси қўлида портловчи ускуна ишга тушган. Мазкур воқеа Чернишевский номли кутубхонанинг кириш жойида содир бўлди. Кутубхонага яқинлашган талаба елкасидан рюкзакни олиб, уни узоқ титкилагандан кейин портлаш юз берди.

Шок ҳолатидаги 17 ёшли талаба касалхонага ётқизилди. Унинг бир қўл кафти узилиб кетди, иккинчи қўли ҳам жароҳатланди. Мутахассислар ҳозирча портлаган қурилманинг таркибини аниқлай олмади. Тахминларга кўра, у қобиқсиз ва жароҳатлайдиган элементларсиз бўлган. Мазкур факт бўйича жиноий иш қўзғатилди.


Бошқа янгиликлар