Британиянинг Честерфилд графлигида 13 ёшли Гарри Эпплтон исмли уйқудан кўзини очолмайдиган бола яшайди, у суткасига 18 соат ухлайди, деб хабар берди Mir24.tv нашри.
Бола уч ойдан бери уйқудан кўз очмаганлиги туфайли мактабга боришни ҳам тўхтатди. Шифокорлар унинг дардига даво излашмоқда, аммо ҳозирга бунга муваффақ бўлишолмади.
Гаррининг ота-онаси фарзандлари шу пайтгача фаол, бахтли, киришувчан бола бўлганлигини, футбол ўйнашни ёқтирганлигини айтишди. Энди эса уйқудан кўз очмай, фақат ухлаш билан кун ўтказмоқда. У кечаси-ю, кундузи ухлайди.
“Гарри комага тушиб қолган одамга ўхшайди. Бундан ташқари куннинг қайси пайтида уйғониши номаълум. Бу нарсалар эса унинг ижтимоий ҳаётдан узилиб қолишига олиб келмоқда”, дейди унинг онаси.
Шеффилдаги болалар госпитали мутахассислари ҳам боланинг ғалати касаллиги билан қизиқиб қолишди. Уларнинг тахмин қилишича, Гарри “уйқудаги гўзал” синдромига чалинган. Мазкур неврологик хасталикдан дунёда мингдан ортиқ одам азият чекади. Бу касалликка аксарият ҳолларда эркаклар чалинади. Экспертлар болани шахсан кўздан кечиришни режалаштиришди.