Американинг Volatile Analysis компанияси саратонни аниқловчи сақич ишлаб чиқаришни режалаштирди, деб хабар берди “Газета.ру” нашри.
Мазкур сақич ўсимталар ажратадиган тез ҳаракатланувчи бирикмаларни таҳлил қилади. Сақични чайнаш жараёнида ажралган сўлакдаги бирикма сақич билан ҳамкорликда организмдаги ўзига хос кимёвий таркиб ёрдамида ўсимта бор-йўқлигини аниқлайди.
Тадқиқотчиларнинг маълумот беришича, турли аъзоларнинг ўсимталари турли бирикмалардан ташкил топгани туфайли, сақич ёрдамида беморнинг саратоннинг қайси туридан азият чекаётганлигини аниқлаш мумкин бўлади.
Ҳозирча мазкур сақични ишлаб чиқариш фақат режага киритилгани туфайли унинг қанчалик самарали бўлишини олдиндан айтишнинг иложи йўқ. Компаниянинг айтишича, мазкур сақич қон ва пешоб таҳлилининг ўрнини босади.