1

​Ҳар куни амалга оширилаётган эзгу амаллар

ДУНЁ 15.04.2017, 12:31
​Ҳар куни амалга оширилаётган эзгу амаллар

айёрамизда ҳар куни турли фавқулодда ҳодисалар ва табиий офатлар рўй бериши билан бирга, орамиздаги оддий одамлар томонидан турли эзгу ишлар амалга оширилади. Қуйида сизни улар билан таништирамиз, деб хабар берди “Аdme.ru” нашри.

Бу шифокорнинг жонкуярлиги барча интернет фойдаланувчиларини ҳайратга солди

28 соатли оғир иш кунидаги 5 та операциядан кейин хитойлик жарроҳ Ло Хэн ҳақиқатан ҳам оёғида туролмай қолиб, шундоққина шифохона йўлагида уйқуга кетди. Унинг бундай ҳолатда ётгани, ўз касбига содиқлиги акс этган фотосурат ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалди ва фойдаланувчилар унинг фидойилигига тасаннолар айтишди.

Бир киши ҳамма учун ҳамма бир киши учун

Бразилиялик футболчи Эвертон Луис ирқчилик жанжали қурбони бўлди. Матч пайтида рақиб жамоанинг мухлислари уни ҳақоратловчи турли баннерларни кўтариб, кўнгилни ранжитадиган сўзларни айтиб қичқиришди. Футболчи бундай камситувчи ҳақоратларни кўтара олмай, кўзда ёш билан стадионни тарк этди. Жамоадошлари уни бундай вазиятда ёлғиз қолдирмади, улар Эвертоннинг ёнига келиб, унга далда беришди.

Ғалати чегирмага эга ресторан

Италиядаги ресторанлардан бирининг эгаси Антинио Феррари муассасасида одобли, хушмуомала оила фарзандлари учун 5 % чегирма белгилади. Унинг айтишича, 30 % ота-она болаларини ресторанда назорат қила олмайди. Шунинг учун ресторан эгаси мазкур бонусли чегирмани йўлга қўйди.

Итни қутқарган ўт ўчирувчи

Андрю Клейн АҚШнинг Санта-Моника шаҳрида ўт ўчирувчи бўлиб ишлайди. Бир куни ёнаётган уйдан олиб чиқилган, зўрға нафас олаётган итни кўриб, Андрю тезкор реанимация тадбирини амалга оширди ва уни ўлимдан асраб қолди.

Официант ногирон аёлнинг овқатланишига ёрдам берди

Бу воқеа АҚШнинг Иллинойс штатидаги қаҳвахоналардан бирида рўй берди. Кекса эркак ва унинг ногирон рафиқаси қийналиб овқатланаётганини кўрган официант уларга ёрдам бериш учун шошилди. У қария хотиржам тамадди қилиши учун ногирон аёлни ўзи овқатлантирди.

Tesla автомобили эгаси бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолиш учун машинасини қурбон қилди

Мюнхеннинг тез юрар шоссесида нархи 100 минг долларлик Tesla автомолида кетаётган ҳайдовчи илон изи бўлиб кетаётган Volkswagen Passat автомобилига эътибор қаратди. У машина билан тенглашганда автомобиль ҳайдовчисининг ҳушдан кетиб, машина рулига бош қўйиб ётганлигини кўрди. Шунда у Volkswagen’ни автомобили ёрдамида йўлини тўсиб, тўхтатишга муваффақ бўлди ва бир инсонни ўлимдан қутқарди.

UFC чемпиони саратонни енгган болага камарини совға қилди

Бундан бир неча йиллар муқаддам курашчи Коди Гарбрандт саратоннинг лейкемия турига чалинган Мэддокс Мэпл исмли бемор бола билан танишиб қолди. Бола саратонни енгса, ўзининг чемпионлик камарини унга совға қилишга ваъда берди. Уларнинг ҳар иккаласи ўз ваъдасининг устидан чиқди. Чемпионлик унвонига эга бўлган Коди саратонни енгган Мэддоксга чемпионлик камарини совға қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1