АсосийDunyo

​Америкалик дипломатлар 3 ойлик “террорчи”ни сўроқ қилишди

'​Америкалик дипломатлар 3 ойлик “террорчи”ни сўроқ қилишди'ning rasmi

АҚШнинг Лондондаги элчихонаси ходимлари уч ойлик чақалоқни сўроққа чақиришди. Бу ҳодиса кичкинтойнинг бобоси анкета тўлдираётган пайтда террорчиликка оид бўлимда тасдиқ жавобини берганидан сўнг юз берди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Харви Кеньон-Кэйрнснинг бобоси бланк тўлдираётган пайтда “Сиз терроризм, айғоқчилик ва қотилликка дахлдормисиз?” деган саволга тасодифан “Ҳа” деб жавоб берган.

Оқибатда эса 3 ойлик болакай сўроққа чақирилди. “Мен улар уч ойлик болакай жамоатчилик учун қандай хавф солиши мумкинлигини тушунмаганлигига хайронман”,—дейди Пол Кеньон.

Бобонинг сўзларига кўра, у набирасини сўроққа қамоқхона кийими рангида яъни оловранг кийимда олиб бормоқчи бўлган, бироқ у бундай қилмаган.

“Элчихона ходимларида юмор ҳисси умуман йўққа ўхшайди. Улар бу вазиятдаги кулгули ҳолатни кўра олмади”,—дейди Кеньон.

Унинг фикрича, кичкинтой суҳбат жараёнида ўзини яхши тутган, ҳатто бир марта ҳам йиғламаган.

Бошқа янгиликлар