Россиянинг Челябинск шаҳри аҳолиси ғалати табиат ҳодисасига гувоҳ бўлди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
Шаҳарнинг тунги осмонида ўз-ўзидан ёруғлик таратган ғалати чақин пайдо бўлди.
15 апрель куни бундай ғаройиб ҳодисага гувоҳ бўлган одамлар уни далил сифатида видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштиришди.
Видео муаллифининг айтишича, ёруғлик таратувчи чақин чақнашдан илгари ёмғир ёққан. Шуни эътиборга олган фойдаланувчилар ўзаро қизғин баҳс-мунозарага киришди. Улар жуда кўп тахминларни илгари суришди. Уларнинг аксарият қисми буни электр тармоғидаги қисқа туташув, деб қабул қилди. Аммо мазкур чақин пайдо бўлишидан бир неча соат илгари тролейбуслар ҳаракати ҳам тўхтаган эди.






