Актёр Йигитали Мамажонов Instagram`даги саҳифасига жойлаган сурати қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Актёрнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини мунтазам кузатиб борувчи мухлислари Йигиталига бахт тиламоқда.
Гап шундаки, Йигитали ижтимоий тармоқдаги саҳифасига бир қиз билан тушган суратини жойлаб, унга “юракча” белгисини илова қилди. Суратда қиз умуман кўринмаган, бироқ актёр Қозоғистондаги меҳмонхоналардан бирида тушган мазкур суратда унинг ҳамроҳи қиз бола эканлигини пайқаш мумкин.
Актёр мазкур суратга ҳеч қандай изоҳ бермаган. Унинг мухлислари актёрни ўз жуфтини топгани билан табрикламоқда.

Бироз муддат олдин Йигитали Instagram`га янги сурат жойлади ва уни “Ваъдага вафо қилинди” деб изоҳлади.






