1

​Филиппиндаги автобус ҳалокати оқибатида 25 киши ҳалок бўлди

ДУНЁ 19.04.2017, 09:57
Теглар: Автобус
​Филиппиндаги автобус ҳалокати оқибатида 25 киши ҳалок бўлди

Филиппиннинг шимолидаги тоғ йўлида йўловчи ташувчи автобуснинг пастга қулаши оқибатида 25 киши ҳалок бўлди, 22 киши яраланди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Воқеа 18 апрель куни тонгда Нуэва-Эсиха вилоятининг Лусон оролида рўй берди. Автобус тормозининг ишламай қолиши оқибатида у 24 метр баландликдан пастга қулади.

Ҳукумат берган маълумотга кўра, автобуснинг томи очилиб кетиб, у бутунлай мажақланиб кетган. Автобуснинг зарб билан қулаши оқибатида барча йўловчилар транспорт воситасидан отилиб кетган.

Автобусда расман 45 та йўловчини ташиш кўзда тутилган бўлса-да, унда 60 та йўловчи бўлган. Жабрланганлар орасида ёш болалар ҳам бор, яраланганлар энг яқин аҳоли пунктидаги касалхонага ётқизилди.

Шарҳлар

Санкт-Петербургда йўловчи автобус дарёга тушиб кетди

10.05.2024, 18:04

Санкт-Петербург шаҳри марказида ичида ўнлаб йўловчилар бўлган автобус Мойка дарёсига қулади. Ҳолат акс этган кадрлар ижтимоий тармоқларда тарқалган. Бу ҳақда РИО Новости хабар берди.“Фонтанка” нашри гувоҳларга...
Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди

06.05.2024, 13:48

Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Март...
Қозоғистонда 33 нафар ўзбекистонлик йўловчи бўлган автобус тўхтаб қолди

03.02.2023, 10:42

Жорий йил 1 февраль куни соат 07:57 да Қозоғистоннинг Жуалин тумани Нурликент қишлоғи яқинида автобус Олмаота-Тошкент автомобиль йўлининг 570-километрида тўхтаб қолган. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Жамбил...
Самарқандда 64 ёшли аёл автобус уриб кетиши натижасида воқеа жойида вафот этди (видео)

30.01.2023, 12:13

Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1