Туркиянинг Шанлиурф шаҳридаги мева-сабзавот дўкон эгаси қуролланган жиноятчига қарши помидор билан “жанг қилди”, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Мазкур воқеани кузатув камераси видеога олди. Жиноятчи дўкон эгасига қурол билан таҳдид қилди. Аммо эркак бундан таҳликага тушмай, ўзини ҳимоя қилиш мақсадида жиноятчига помидор ирғитди. Бундай жавобни кутмаган жиноятчи пала-партиш ўқ узиб, воқеа жойида қочиб кетди.
“Иш билан банд бўлганимдан жиноятчининг олдимга келганини сезмабман. У менга қурол ўқталгандан кейин унга қарата помидор ирғитдим, помидор унинг кўзига тегди, натижада қалқиб кетиб, бетартиб равишда ўқ узди”, деди дўкон эгаси Меҳмет Тўсун ҳужумдан кейин.
Маълум бўлишича, қуролланган жиноятчи илгари шу дўконнинг эгаси бўлган. Полиция ҳодиса юзасидан тергов ишларини бошлади.
08.05.2024, 12:20
1979 йилда Самарқанд вилоятида туғилган Рахимов Озод Садуллоевич Истанбул шаҳрининг Фатих туманида қўлга олинди. У у фирибгарлик ва одам савдоси билан шуғулланганликда айбланмоқда.Бу ҳақида Бош...03.05.2024, 14:22
Туркия Исроил билан савдо алоқаларини тўхтатди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги икки турк расмийсига асосланиб хабар бермоқда.Уларга кўра, 2 майдан бошлаб Анқара яҳудий давлатига барча экспорт ва...01.05.2024, 16:06
Мамлакат пойтахтида ёққан кучли ёмғир сабаб Анқара кўчаларини сув босди. Бу ҳақда TRT haber маълум қилди.Бунинг оқибатида шаҳар транспорт тизими ва аэропорт ишида узилишлар кузатилган.“Йўллар...22.04.2024, 20:57
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ироққа ташрифи ва унинг доирасида имзоланган келишувлар Туркия-Ироқ муносабатларида янги бурилиш нуқтаси бўлишига ишонч билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари Ироқ...