1

​Японияда ўғри ҳақиқий кумуш қолиб, қалбаки олтин ёмбини ўғирлади

ДУНЁ 19.04.2017, 10:01
Теглар: Жиноят
​Японияда ўғри ҳақиқий кумуш қолиб, қалбаки олтин ёмбини ўғирлади

Япониянинг Садо шаҳридаги ўлкашунослик музейига ўғирликка тушган жиноятчи ҳақиқий 30 килограммли кумуш қолиб, унинг ёнида турган қалбаки беш дона олтин ёмбини ўғирлади, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Воқеа душанба куни кечаси Ниигата перефектурасидаги Садо шаҳридаги Аикава ўлкашунослик музейида олтин ва кумуш қазиш саноати тарихига бағишланган кўргазма ўтказилаётган кунларда рўй берди.

Воқеа жойига етиб келган полиция ўғри деразани синдириш орқали ичкарига кирганлигини аниқлади. У витринани синдириб, 30 килограммлик ҳақиқий кумуш ёнида турган бешта олтин ёмбининг нусхасини ўғирлаган. Мазкур олтин ёмбиларнинг ҳар бири бир килограммдан бўлиб, Садо шахтасидан қазиб олинган олтин ёмбиларининг нусхаси эди. Тергов ишлари бошланди.

Шарҳлар

Жиззахда 39 ёшли эркак хотинини уриб ўлдирди (видео)

07.09.2022, 12:07

Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт...
Наманганда 21 ёшли йигитни қотилига айланган блогерга нисбатан қамоқ жазоси тайинланди

10.01.2022, 21:58

Наманганда 150 минг сўм эвазига Instagram саҳифасидаги обуначиларини кўпайтириш ортидан икки блогер ўртасида келиб чиққан келишмовчилик қотиллик билан тугади.Қайд этилишича, ҳодиса Чуст туманида ўтган йилнинг...
Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди

10.08.2021, 17:29

Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар берди.Маълум бўлишича, Термиз тумани “Ш.Рашидов” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Илҳом 2021 йил 29 июнь куни...
Йилнинг 6 ойида ҳар 100 минг аҳолига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган

10.08.2021, 16:44

2021 йил 6 ойида ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган  матбуот анжуманидан махсус мухбиримиз Абдукарим Зарипов...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1