1

​Россиялик хонанда Валерия 49 ёшга тўлганини нишонлади (фото)

ШОУ-БИЗНЕС 19.04.2017, 11:33
Теглар: Хонанда, Россия
​Россиялик хонанда Валерия 49 ёшга тўлганини нишонлади (фото)

Хонанда туғилган кунини дўстлари даврасида нишонлади, деб хабар берди Lady.mail.ru нашри.

Россиялик хонанда Валерия 49 ёшга тўлганини нишонлади. Уни табриклаш учун жуда кўп дўстлари йиғилди, шу жумладан Яна Рудковская ва Кристина Орбакайтелар ҳам ташриф буюрди.

“Азизим, Лера! Туғилган кунинг муборак бўлсин! Сен ўта ёрқин, иқтидорли, гўзал инсонсан! Биз сени барча “уммонларинг”, “шаршараларинг” билан бирга севамиз, чунки уларни севмасликнинг иложи йўқ. Сени жуда яхши кўрганимдан мазали тортингдан татиб кўриш учун шошилиб, олдингга йўл олдим!”, — деб ёзди Яна Рудковская ўзининг Instagram саҳифасида.

Тадбир Москва шаҳрининг Патриарших пруддаги ресторанларидан бирида бўлиб ўтди. Унда Валериянинг барча оила аъзолари: қизи Анна Шульгина, ўғиллари Артёмий ва Арсенийлар (Арсений севган қизи модель Анна Шеридан билан бирга келди), турмуш ўртоғи Иосиф Пригожинлар ҳам иштирок этишди.







Шарҳлар

АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади

02.05.2024, 15:35

АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Россия қўшинлари украиналик аскарларга қарши хлоропикрин заҳарли моддасидан фойдаланган. Бу ҳақда СNN хабар берди. Вашингтоннинг фикрича, Москва кимёвий қуроллардан...
Россия Эронга 24та қирувчи самолёт бермоқчи

21.04.2024, 17:45

Келгуси ҳафтада Россия Эронга 24 та Су-35 қирувчи самолётини топширади. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри маълум қилганди. Эроннинг бир қатор ОАВларининг хабар беришича, Россия...
Россиядаги эри билан жанжаллашган аёл фарзандларини калтаклади. Онага нисбатан жиноий иш очилди (видео)

15.07.2023, 09:45

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 1996 йилда туғилган аёл Россияда ишловчи эри билан жанжаллашиши оқибатида икки нафар вояга етмаган қиз фарзандларини калтаклаб, уни тасвирга олиб, эрига...
Россиялик қутқарувчилар Туркиядаги вайроналар остидан 150 минг АҚШ доллари топиб олишди

14.02.2023, 13:14

Россиялик қутқарувчилар қидирув-қутқарув ишлари давомида Туркиядаги турар-жой биноси вайроналарини тозалаш чоғида катта миқдорда пул топди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди."Россия Фавқулодда вазиятлар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1