1

​Бостон марафонининг илк қатнашчиси бўлган аёл орадан 50 йил ўтиб, яна марафонда қатнашди

ДУНЁ 20.04.2017, 09:42
​Бостон марафонининг илк қатнашчиси бўлган аёл орадан 50 йил ўтиб, яна марафонда қатнашди

Бостон марафонининг илк аёл иштирокчиси бўлган Катрин Швитцер орадан 50 йил ўтиб, яна айнан ўша 261 сонли рақам остида марафонда иштирок этди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Швитцер илк маротаба марафонда 1967 йилда иштирок этган эди, ўшандан бери у мазкур масофага югуришда тўққизинчи марта иштирок этди. У ўша пайтда марафонда иштрок этган илк ягона аёл эди. Ҳозирда у 70 ёшга тўлган, марафонда белгиланган масофани 4 соат 44 дақиқа-ю, 31 сонияда босиб ўтди.

“Мен бундан 50 йил илгариги каби маррага етиб келдим. Марафонда қатнашишимнинг асосий сабаби аёллар ҳаётини ўзгартиришдан иборат. Орадан 50 йил ўтгач, нималар бўлишини тасаввур қилиш жуда ҳам қийин”, деб ёзди кекса спортчи ўзининг Facebook саҳифасида.

Катрин Швитцер умри давомида умумий ҳисобда 40 та марафонда иштирок этган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1