1

​Зимбабведа таълим ҳақини қўй-эчкиларда тўлашга рухсат берилди

ДУНЁ 20.04.2017, 09:44
​Зимбабведа таълим ҳақини қўй-эчкиларда тўлашга рухсат берилди

Зимбабве мактабларида таълим ҳақини қўй-эчкиларда тўлашга рухсат берилди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

“Бундай қарор қабул қилинишидан мақсад кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатишдир”, деди мамлакат маориф вазири Лазарус Докора (Lazarus Dokora).

Унинг сўзларига қараганда таълим ҳақини ота-оналар қўй-эчкилар орқали тўлашдан ташқари, улар ўз меҳнатлари орқали ҳам тўловни амалга оширишлари мумкин. Чунки қишлоқ жойларда яшовчи аҳолида мавжуд бўлган қорамол шаҳарда яшовчи ота-оналарда бўлмайди.

Илгари зимбабвеликларга банк кредитларини чорва моллари ёрдамида тўлашга рухсат берилган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1