АсосийDunyo

​Келинлар “Давай поженимся” кўрсатуви совчиси Роза Сябитовага нисбатан жиноий иш қўзғатишни талаб қилишди

'​Келинлар “Давай поженимся” кўрсатуви совчиси Роза Сябитовага нисбатан жиноий иш қўзғатишни талаб қилишди'ning rasmi

Россиянинг ОРТ телеканалида намойиш этиладиган “Давай поженимся” кўрсатувининг машҳур совчиси Роза Сябитова кўрсатувда иштирок этган келинларга куёв топиб бермаганлиги учун улар совчига нисбатан жинойи иш қўзғашни талаб этишди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Ариза ёзган келинлардан бирининг адвокати Владислав Кочериннинг маълумот беришича, полиция машҳур телебошловчига нисбатан “фирибгарлик” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этгандан кейин, улар Москва шаҳрининг Пресненский прокуратурасига мурожаат этишган. “Жабрланган” келинлар Роза Сябитовага тегишли совчилик агентлигига бориб, куёв топиб бериш шарти билан шартнома тузишган. Келинлардан бири унга хизмат ҳақи учун 250 минг рубль берган, аммо Роза Сябитова шартномада кўрсатилган шартларни бажармаган, келинларга куёв топиб бермаган.

Мазкур факт юзасидан полицияга мурожаат қилган келинлар, рад жавобини олишган. Полициячилар бу масала уларнинг ваколатига кирмаслигини, фуқаролик судига мурожаат қилиш лозимлигини тушунтирди.

“Биз уларнинг бу маслаҳатига кўндик. Прокуратурадан эса полицияга “фирибгарлик” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатиш мажбуриятини юклашни сўраймиз”, деди адвокат ва прокуратура бир ой мобайнида шикоятга қонуний чора кўриши ҳақида эслатиб ўтди.

Бошқа янгиликлар