Жиззахга қилган сафари давомида элчи Спратлен хоним маҳаллий таомлардан, жумладан машҳур “Жиззах сомсаси”дан татиб кўрди, деб хабар беради АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати.
Памела Спратлен сомса ёпилаётган тандир ёнида эсдалик учун суратга ҳам тушди.
“Бундай йирик сомсалар бутун мамлакат бўйлаб маълуму машҳур бўлса-да, Ўзбекистон аввал энг кўп норин тайёрлаш бўйича жаҳон рекордини ўрнатган. Бу сафар энг мазали сомса тайёрлаш бўйича рекорд ўрнатилса ажабмас!”,—дейилади хабарда.