АсосийJamiyat

​Тошкент вилоятида 4 нафар ўсмир жангари фильмлар таъсирида жиноят содир этди

'​Тошкент вилоятида 4 нафар ўсмир жангари фильмлар таъсирида жиноят содир этди'ning rasmi

Ўсмир психологияси шундайки, унга кучли таъсир кўрсатган восита мисли тошга ўйилган битикдай онгида, феъл-атворида муҳрланиб қолади. Бугун хорижнинг жангари ва зўравонликни тарғиб этувчи фильмларини кўриб, ўзини ўша асар қаҳрамонларидай тутишга уриниш айрим ҳолларда оғир жиноятларнинг содир этилишига ҳам сабаб бўлмоқда, деб ёзади ИИВ матбуот хизмати.

Тошкент вилояти ИИБ Навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, 2017 йилнинг 10 апрель куни соат 02:30 ларда, ёшлари тахминан 20-25 ларда бўлган тўрт нафар номаълум шахслар, бошларига қора рангли спорт шапкаси, юзларига қора рангли ниқоб ва қўлларида хўжалик қўлқопини кийган ҳолда, Бўстонлиқ тумани, Искандар қўрғони ҳудудидаги хонадонларнинг бирига 1988 йилда туғилган босқинчилик йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, уй бекаси ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, унинг ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, ош пичоғи ёрдамида ўлдириш билан қўрқитиб, 2.000.000 (икки миллион) сўм пуллари ва бир дона нархи 400.000 (тўрт юз минг) сўм бўлган “Nokia-225” русумли уяли алоқа телефонини олиб, жиноят содир этган жойидан яширинганлар.

Жабрдийда дарҳол ички ишлар идорасига мурожаат қилган.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни икки нафар 1998 йилда туғилган муқаддам судланган шахс ҳамда 1994 йилда ва 1996 йилда туғилган шахслар олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб содир этганликлари ошкор бўлди.

Айбланувчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар