Жорий йилнинг 29 май-1 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси “OSIYO RAMZI” дизайнерлар уюшмаси ташаббси билан “Болажонлар-Ширинтойлар” Болалар Модалар Фестивали бўлиб ўтади.
Болалар Мода Фестивали дастури доирасида Саноат либослар тўпламларининг намойиши, beyoung for baby – Ёш дизайнерлар намойиши, Гала-fashion шоуси ўтказилиши кўзда тутилмоқда.
“Болажонлар-Ширинтойлар” Болалар Мода Фестивали – бу ноёб лойиҳа бўлиб, унга йил давомида тайёргарлик кўрилади, у жаҳонда беқиёс ва ёрқин байрамлардан бири ҳисобланади. Ушбу Фестиваль тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, миллий менталитет ва ҳудудий иқлимий шароитларнинг ўзига хос хусусиятлари асосида яратилган миллий костюмлар орқали болалар, шу жумладан ёшлар ва уларнинг ота-оналарида дид, кийиниш маданияти ва эстетик тарбиянинг шаклланишига, Ўзбекистон санъати ва маданияти соҳасида билимларни кенгайишига имконият яратиб беради.
“Тантана”, “Томоша”, “Diamonds kids” ижодий гуруҳларининг ёш моделлари, шунингдек Арт-бюро “Колибри” мода мактабининг тарбияланувчилари либослар намойишида ҳар бир гуруҳ учун махсус саҳналаштирилган модел сифатида иштирок этиш учун тайёрланмоқдалар.