Американинг Арканзас штатида ўлимга жазосига маҳкум этилган икки маҳбус бир кунда қатл этилди, деб хабар берди “Газета.ру” нашри.
Маҳбуслар Жеку Жонсу ва Марсель Уильямсга ўлимга олиб келувчи инъекция қилинди.
Агентликнинг хабар беришича, АҚШ да охирги маротаба 2000 йилда бир кунда икки маҳбусга нисбатан берилган ўлим жазоси амалга оширилган эди. Арканзас штатида эса бундай воқеа 1999 йилда рўй берган эди.
Дунё бўйича 2016 йилда ўлим жазоси 2015 йилга нисбатан 37 % га камайган.