Улар ўзларининг бу ҳаракати билан зўравоннинг ўз қурбонига уйланса жазодан озод этилиши тўғрисидаги амалдаги қонундан норозиликларини намойиш этишди, деб хабар берди Tjournal.ru нашри.
Ливанлик фаол аёллар пойтахт қирғоқларига 31 та келиннинг тўй либосини илишди. Уларнинг айтишича, мазкур кўйлаклар жиноятчининг зўравонлиги туфайли унинг рафиқасига айланаётган қизлар тимсолидир.
Ливаннинг Жиноят кодексидаги 522-моддаси 1940 йилда қабул қилинган. Мазкур моддага асосан зўравонлик қилган эркак 7 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади, агарда у ўзи зўрлаган қизга уйланса, жазодан озод этилади.
2016 йилнинг декабрь ойида фаоллар келин либосида қон томизилган рўмоллар билан кўзларини боғлаб, мамлакатда аёллар ҳақ-ҳуқуқини поймол этувчи мазкур қонунни бекор қилишни талаб этишган эди.
2017 йилнинг февраль ойида Ливан парламент қўмитаси юқоридаги моддани бекор қилишга овоз берди, май ойида эса барча депутаталар иштирокида якуний овоз бериш режалаштирилди.