1

​Трамп АҚШ Махфий хизматига янги раҳбар тайинлади

ДУНЁ 26.04.2017, 10:42
Теглар: АҚШ, Дональд Трамп
​Трамп АҚШ Махфий хизматига янги раҳбар тайинлади

АҚШ президенти Дональд Трамп давлатнинг биринчи шахсларини қўриқлаш учун жавоб берувчи Махфий хизматга истеъфодаги генерал-майор Рэндольф Аллесни раҳбар этиб тайинлади, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Рэндольф Аллес 35 йил давомида АҚШ денгиз пиёда аскарлари корпусида хизмат ўтаган ва 2011 йилда генерал-майор унвонида истеъфога чиққан.

АҚШ махфий хизмати давлатнинг биринчи шахсларини, ҳукуматнинг асосий объектларини қўриқлаш билан шуғулланади. Шу билан бирга кибержиноятлар, давлат хизматига қилинадиган хакерлик ҳужумларининг олдини олади. 2003 йилга қадар Махфий хизмат АҚШ молия вазирлигига қарашли бўлган, энди эса ички хавфсизлик вазирлиги таркибига киритилди.

Шарҳлар

АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади

02.05.2024, 15:35

АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Россия қўшинлари украиналик аскарларга қарши хлоропикрин заҳарли моддасидан фойдаланган. Бу ҳақда СNN хабар берди. Вашингтоннинг фикрича, Москва кимёвий қуроллардан...
АҚШда 74 ёшли аёл банкни ўмарганликда айбланмоқда

29.04.2024, 18:03

АҚШнинг Огайо штатида яшовчи 74 ёшли Энн Маерс Фейрфилд шаҳридаги банкни ўмаришда айбланмоқда. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди. Тинтув чоғида машинадан ўғирлик пайтида қўллангани айтилаётган тўппонча, шунингдек, аёлга тегишли...
АҚШ Фаластиннинг БМТга тўлиқ аъзо бўлиши ҳақидаги резолюцияни блоклади

19.04.2024, 17:02

Қўшма Штатлар Фаластинни БМТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш резолюциясини блоклади. Давлатлар ташкилот Хавфсизлик кенгаши йиғилишида вето ҳуқуқидан фойдаланди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.Ҳужжатни Хавфсизлик...
АҚШда қишки бўрон қурбонлари сони 50 кишига етди

27.12.2022, 10:08

АҚШда қишки бўрон туфайли камида 50 киши ҳалок бўлди, деб хабар берган NBC News. Телеканалнинг аниқлик киритишича, қурбонларнинг аксарияти - камида 14 нафари Нью-Йорк штати...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1