Словениялик собиқ фотомодель, миллиардернинг рафиқаси ва АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп бугун 47 ёшга тўлганини нишонлайди, деб хабар берди Gazeta.ru нашри.
У ёши 47 га тўлганига қарамай, сўнгги тўрт йил мобайнида энг машҳур мода журналларининг муқовасини эгаллаб келмоқда. Американинг Vogue журнали бош муҳаррири Анна Винтур Хиллари Клинтон номзодини қўллаб-қувватлаганига қарамай, янги президентнинг рафиқаси сайлов олди компаниясида ўзининг юксак дид билан кийинишини намойиш этганлигини тан олди.
Мелания Harper's Bazaar (Болгария), Ocean Drive, In Style Weddings, New York Magazine, Avenue, Allure, Vanity Fair (Италия) нашрлари билан ҳамкорлик қилган, 2000 йилда эса Sports Illustrated Swimsuit Issue журнали юлдузига айланган эди. Дональд Трамп президентликка сайланганидан кейин у ўзини аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бағишлади. Меланиянинг бу вазифани қай даражада уддалашини вақт кўрсатади, ҳозир эса АҚШнинг биринчи хоними акс этган суратларни томоша қилинг.