АсосийDunyo

​Киевдаги болалар боғчасидан бирида портлаш содир бўлди

'​Киевдаги болалар боғчасидан бирида портлаш содир бўлди'ning rasmi

Украина пойтахтидаги болалар боғчасидан бирида портлаш юз берди, жабрланганлар йўқ, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Украина полицияси берган маълумотга кўра, боғчадаги болалардан бири йўлда ётган номаълум жисмни қўлга олиб кўрди ва ерга улоқтирганда портлаш юз берди. Бахтли тасодиф туфайли ҳеч ким жабрланмади.

Киев полициячиси матбуот котиби Оксана Блищик ўзининг Facebook саҳифасида портлаш маҳаллий вақт билан соат 9 да рўй берганини маълум қилди.

“Боғчадаги болалардан бири ерда ётган шарни олиб томоша қилган, уни ерга ташлаганда портлаш содир бўлган”, деб ёзди Оксана Блищик. Портлаш оқибатида асфальт ўпирилган, ҳеч ким жабрланмаган. Бола билан психологлар шуғулланмоқда, полициячилар воқеа жойини текширмоқда.

Бошқа янгиликлар