АсосийDunyo

​Уилл Смит Канн фестивали ҳайъат аъзолари таркибига киритилди

'​Уилл Смит Канн фестивали ҳайъат аъзолари таркибига киритилди'ning rasmi

Америкалик актёр Уилл Смит, хитойлик актриса Фань Бинбин, италиялик режиссёр Паоло Соррентино ва немис режиссёри Марен Аделар Канн кинофестивали ҳайъат аъзолари таркибига киритилди, деб хабар берди Gazeta.ru нашри.

Илгари ҳайъатни испан режиссёри Педро Альмодовар бошқариши, комиссия таркибига америкалик актриса Жессика Честейнлар кириши ҳақида маълум қилинган эди. Лауреатларни аниқлашда француз актрисаси Аньес Жауи, Жанубий кореялик режиссёр Пак Чхан Ук ва француз бастакори Габриэль Яредлар иштирок этади.

Фестиваль 17-28 май кунлари бўлиб ўтади.

Бошқа янгиликлар