АсосийJamiyat

​“Ўзбекистон ҳаво йўллари” илк бор Нью-Йоркка қўнишсиз рейс амалга оширади

'​“Ўзбекистон ҳаво йўллари” илк бор Нью-Йоркка қўнишсиз рейс амалга оширади'ning rasmi

Жорий йилнинг 18 май куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Тошкент-Рига-Нью-Йорк-Тошкент йўналиши бўйича Boeing 787 Dreamliner самолётида илк рейсни амалга оширади. 27 июль куни Ўзбекистон миллий авиаташувчиси тарихда илк бор Нью-Йоркка тўғридан-тўғри қўнишсиз рейс амалга оширилади.

“Орзу лайнерида” Тошкент-Рига-Нью-Йорк-Тошкент йўналишида парвоз Миллий авиакомпания йўловчиларига Ригагача 20-30 дақиқа, Нью-Йоркка эса бир соат тезроқ етиб бориш имконини беради.

Тошкентдан Нью-Йоркка трансатлантик қўнишсиз учиш бу Миллий авиакомпания ривожланишидаги янги давр саналади. Boeing 787 Dreamliner отряди учувчилари ушбу тарихий ҳодисага тайёргарлик кўришмоқда. Лондон ва Шанхайда тренажер тайёргарликдан ўтган учувчилар ерда тайёргарлик кўрмоқда – учувчи-йўриқчилар билан машғулотлар ўталмоқда.

Дримлайнерда Нью-Йоркка тўғридан-тўғри парвоз 12 соатни, Тошкентга қайтиш эса – 11 соатни ташкил қилади. Шу билан бирган Миллий авиакомпания АҚШга Рига орқали ҳафтада 1 марта рейсларни сақлаб қолади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 787 Dreamliner тижорий эксплуатациясини ўтган йилнинг сентябридан бошлаган. Бугун “орзу лайнерида” Дубай, Деҳли, Амритсар, Истанбул, Тель-Авив, Сеул, Франкфурт, Москва, Куала-Лумпур ва Сингапурга парвозлар амалга оширилади.

Бошқа янгиликлар