Канаданинг Торонто шаҳри қутқарувчилари номаълум сабабларга кўра, ҳеч қандай ҳимоя воситасисиз қурилиш кранига чиқиб олган аёлни қутқарди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
26 апрель куни шаҳар аҳолиси шаҳар марказидаги қурилишлардан биридаги баландлиги 12 қаватли уй билан тенг бўлган краннинг металл конструкциясига чиқиб олган аёлни кўришди. Воқеа жойига етиб келган қутқарув хизмати ходимлари бир неча қутқарув вариантларини муҳокама этиб, аёлни қутқаришнинг ягона йўли кран ўқи орқали юқорига кўтарилиш деган хулосага келишди.
Оқибатда альпинистларга ўхшаб қуролланган ўт ўчирувчилардан бири кран илмоғида ўтирган аёлни қутқариш учун юқорига кўтарилди. Жинси ва енгил куртка кийган аёл ҳимоя арқони билан пастга туширилди. Қутқарув ишлари жараёнида аёл қутқарувчиларга қаршилик кўрсатмади. Уни қутқарган ўт ўчирувчи қиз ҳимоя воситасиз бундай баландликка қандай кўтарилганига ҳайрон бўлди. Кран тепасига чиқиб олган аёл, 23 ёшли маҳаллий аҳоли вакиласи Мариса Лазо эканлиги маълум бўлди, у ўзининг ҳаракатларини тушунтириб беролмади. Мариса жамоат тартибини бузганлиги учун суд олдида жавоб берадиган ва нима учун кран тепасини маҳаллий матбуот вакилларига изоҳлайдиган бўлди.
23.08.2021, 16:08
Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...01.06.2021, 18:32
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...13.05.2021, 22:34
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни...13.12.2019, 10:00
Жорий йилнинг 5 декабрь куни соат 13:00ларда Навоий шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган Л.А. исмли аёлнинг уйига танишлари меҳмонга келади.Улардан бири 1972 йилда туғилган Д.К....