Россия Қора денгиз флотига тегишли “Лиман” номли тадқиқот кемаси Босфордан 40 километр узоқликда бошқа кема билан тўқнашди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Ҳодиса оқибатида экипаж аъзолари жабрланмади. Воқеа пайшанба куни чошгоҳда юз берди. “Лиман” ҳозирда кимга тегишли эканлиги аниқланаётган “Ашот-7” кемаси билан тўқнашиб, ўнг бортини шикастлади. Ҳалокат юз берган жойга Қора денгиз флотига тегишли навбатчи кемалар ва Ан-26 самолётида қутқарувчилар гуруҳи етиб келди.