“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан 9 май – “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан “9 май” акциясига старт берилган эди. Айни кунларда мазкур акция жойларда катта шижоат билан ташкил этилмоқда, деб хабар беради “Камолот” расмий сайти.
Бу борада #XotiraUz хештегини дунё трендига олиб чиқиш мақсадида юртимизнинг таниқли санъаткорлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшишни ва ёшларга акцияда янада фаол иштирок этишлари учун чорлов йўлламоқда.