АсосийDunyo

​Хабаровск ўлкасида ичида 2 киши бўлган автомобиль кўлга тушиб кетди

'​Хабаровск ўлкасида ичида 2 киши бўлган автомобиль кўлга тушиб кетди'ning rasmi

Хабаровск ўлкасининг Амур туманида ичида икки киши бўлган автомобиль кўприк устидан кўлга қулади, деб хабар берди Russian.rt.com нашри.

“Дастлабки маълумотларга кўра, Падалинск кўлига Honda автомобили тушиб кетган. Ҳодиса юз берган пайтда машина салонида икки киши бўлган. Айни пайтда уларнинг шахси аниқланмоқда, — деб хабар берди ҳудудий ФВВ.

Қутқарувчилар ва ғаввослар гуруҳи кўлни текширувдан ўтказганига қарамай, машина ичида бўлган одамлар топилмади. Қутқарув ишлари давом этмоқда.

Бошқа янгиликлар