Туркия ва Ҳиндистон ўзаро ҳисоб-китоб вақтида доллардан воз кечиб, барча операцияларни миллий валюта орқали амалга ошириши мумкин, деб хабар берди Russian.rt.com нашри.
Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тойип Эрдўған Нью-Делида бўлиб ўтган бизнес-форумда маълум қилди.
“Экспорт ва импорт операцияларининг миллий валютада амалга оширилиши, валюта курсининг негатив таъсирини камайтиради. Туркия Ҳиндистон билан алоқаларни мустаҳкамлаш борасида барча зарурий чораларни кўради. Икки мамлакат ўртасида иқтисодий ҳамкорликни кенг миқёсда ривожлантириш юзасидан лойиҳаларни муҳокама этадиган пайт келди”, деди Эрдўған.
Туркия ва Ҳиндистон энергетика соҳасида ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.