АсосийDunyo

​Жанубий Корея портида кран қулаши оқибатида беш киши ҳалок бўлди

'​Жанубий Корея портида кран қулаши оқибатида беш киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Жанубий Кореянинг Кодзе портида икки краннинг тўқнашуви натижасида улардан бири қулаб, беш кишининг ҳаётига зомин бўлди, деб хабар берди Russian.rt.com нашри.

Кореянинг “Рёнхап” агентлиги берган хабарга кўра, воқеа оқибатида олти киши жиддий ўн тўрт киши енгил жароҳат олди. Жабрланганлар яқин орадаги касалхоналарга ётқизилди. Воқеа Samsung Heavy Industries верфида содир бўлди. Компания ходимининг сўзларига қараганда бу сўнгги бир неча йил давомида рўй берган энг йирик фавқулодда ҳодисадир. Воқеага ойдинлик киритилмоқда, жабрланганларни қутқариш ишлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар