Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева 1 май куни эгизак ўғиллари Ислом ва Имроннинг туғилган кунини нишонлади.
Туғилган кунга Ислом ва Имроннинг дўстлари, жажжи болакайлар таклиф этилди. Улар байрамда ўзларининг севимли мультқаҳрамонлари суперқаҳрамонлар кийимида намоён бўлишди. Райҳон ҳам суперқаҳрамонлар белгиси акс эттирилган кийим кийди ва суратга “суперқаҳрамонлар оиласи” дея изоҳ берди.
Ислом ва Имроннинг ягона холаси Насиба қизи Латифа билан биргаликда туғилган кунга афсонавий қаҳрамонлар либосида келди.
Эгизакларнинг 3 ёшлга тўлиши муносабати билан ташкил этилган кичик байрам дастурида “ўргимчак одам”, “темир одам” каби болажонларнинг бошқа севимли қаҳрамонлари иштирок этди.
Аввалроқ, Райҳон ва унинг собиқ турмуш ўртоғи Йигитали Мамажонов ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали эгизак ўғилларини туғилган кунлари билан табриклагани ҳақида хабар берган эдик.