Актёр Жавоҳир Зокиров “Даракчи” газетасига интервью берди.
Актёр интервью жараёнида ҳозирги кундаги концертларга деярли бормаслигини маълум қилди.
“2001 йил “Истиқлол” санъат саройида яккахон концерт дастуримни тақдим этганман. Фонограммада куйлагандим, ўшанда. Концерт якунига етгунча, ўзим ҳам тамом бўлай дегандим. Саҳнага чиқиб ёлғондан, ўзимни худди қўшиқ куйлаётгандек тутганимни ҳазм қилолмай, виждоним қийналган. Чунки аслида, фонограммани жиним суймайди. Шу сабаб ҳам бугунги концертларга бормайман. Майли, мини-дискни қўйиб, куйлашсин, кимдир буни ўзига эп кўрар, лекин шунга яраша чипталар нархини 5-6 баробарга арзонлаштиришсин. Ахир, фонограмма томошаси учун юз минг сўмлаб пул тўлаш нотўғри-ку? Бундай хонандаларга фақат инсоф сўрайман...”,—дейди Жавоҳир Зокиров.
Актёр билан тўлиқ суҳбатни “Даракчи” газетасининг 4 майда сотувга чиқадиган янги сонида ўқишингиз мумкин!