Актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедованинг Instagram`га #My wedding_day хэштеги остида жойлаган суратлари турли миш-мишларга сабаб бўлмоқда. Хўш, актриса ростан ҳам турмушга чиқдими?
Йўқ, мазкур суратлар актрисанинг тўйидан олинмаган. Шаҳзода хонанда Шаҳноза Отабоеванинг “Она” деб номланган клипида суратга тушди. Келинлик либосидаги образ айнан мана шу клип учун яратилган.
Аслида, Шаҳзода Муҳаммедова мана шу каби пиарларга жуда ўч. Эсингизда бўлса, бундан бир йил аввал Шаҳзода ҳамкасби актёр ва режиссёр Азамат Аҳроров билан унаштирилганини, тез орада тўй бўлишини маълумқилган эди.
Бир йилдан сўнг эса, актриса интервьюларидан бирида Азамат Аҳроровга турмушга чиқиши ҳақидаги хабар шунчаки янги фильмнинг “пиар”и бўлганини айтиб ўтди.