АсосийDunyo

​Бошқирдистонлик эркак дўсти чўккан жойда дарёга чўкиб кетди

'​Бошқирдистонлик эркак дўсти чўккан жойда дарёга чўкиб кетди'ning rasmi

Бошқирдистоннинг Стерлитамак шаҳрида яшовчи эркак дарёга чўкиб ўлган дўстини хотирлаш учун дарё бўйига келиб, ўзи ҳам сувга чўкиб кетди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Якшанба куни тўрт эркак — 2016 йилнинг август ойида сувга чўкиб ўлган дўстларини хотирлаш учун дарё бўйига йиғилишди. Улардан бири кун исиб кетганлиги учун чўмилишга қарор қилди. Эркак қирғоқдан 10 метрча узоқлашгач, чўка бошлади. Уни қутқаришнинг иложи бўлмади.

Апрель ойида Новосибирск вилоятининг Бердск шаҳрида отасининг қабрини зиёрат қилиш учун онаси билан келган 45 ёшли эркак қабристонда оламдан ўтган эди. Воқеа жойига етиб келган тиббиёт ходимлари унинг ҳаётини сақлаб қололмаганди. Тахминларга кўра, эркак юрак қон-томир касаллигидан азият чеккан.

Бошқа янгиликлар