АсосийDunyo

​Дональд Трамп қомати бузилмаслиги учун Меланияга фарзанд кўришни тақиқлаган

'​Дональд Трамп қомати бузилмаслиги учун Меланияга фарзанд кўришни тақиқлаган'ning rasmi

Америка оммавий ахборот воситаларининг аксарият қисми АҚШ президенти Дональд Трамп ва Мелания ўртасидаги муносабатлар яхши эмаслиги ҳақида ёзади, деб хабар берди Pomada.cc.

Масалан, ОАВлардаги сўнгги хабарга кўра, Трампнинг рафиқаси Мелания ҳомиладор бўлган вақтда туғруқдан кейин қоматини тезда тиклаши зарурлиги тўғрисидаги шартга рози бўлганидан кейингина Дональд унинг туғишига рухсат берган. Мелания ўғлига ҳомиладор бўлган вақтда 35 ёшда бўлган. Трамп бу ёшни фарзанд кўриш учун жуда кеч деб ҳисоблаб, рафиқасини семириб кетиш хавфидан огоҳлантирган ва Меланиянинг вазнини сақлаб қолиши ҳақида шартнома тузишга кўндирган.

Ҳозирда уларнинг ўғли Бэррон 11 ёшга тўлди. Меланиянинг қомати ҳам жуда чиройлилигига қараганда, шартнома ҳали ўз кучини йўқотмаган кўринади. Бошқа манбалар эса, Дональд рафиқаси билан бундай шартнома тузиши мумкин эмаслигини, у рафиқасини жуда яхши кўришини, оиласида яна бир фарзанднинг туғилиши уни хурсанд қилганлигини ҳақида ёзди.

Эслатиб ўтамиз, Дональд ва Мелания Трамп 2005 йилда турмуш қурди ва орадан бир йил ўтиб, Бэррон дунёга келди. У Дональд учун бешинчи, Мелания учун биринчи фарзанд бўлди.

Бошқа янгиликлар