АсосийJamiyat

​Ҳайдовчилар камера қайд этган қоидабузарликларини онлайн режимда текширишлари мумкин

'​Ҳайдовчилар камера қайд этган қоидабузарликларини онлайн режимда текширишлари мумкин'ning rasmi

Ҳайдовчилар Тошкент шаҳри чорраҳаларига ўрнатилган видеокузатув камералари томонидан қайд этилган қоидабузарликларини онлайн текшириш имконига эга бўлдилар.

Бунинг учун Ўзбекистон Республикаси ЙҲХБ йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун тайинланадиган жаримани текшириш мумкин бўлган dyhxx.uz сайтини ишга туширди.

Тест тартибида ишловчи сайт рўйхатидан ўтиш учун мобиль телефоннинг рақамини кўрсатиш лозим. Ҳозирча хизмат фақат UMS операторлари учун кўрсатилади.

Шахсий кабинетда иккита автомобилни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг йўл қоидаларини бузган ёки бузмаганлигини кузатиш мумкин. Бунинг учун автомобилнинг тех.паспорт серияси ва рақамини ҳамда автомобильнинг давлат рақами белгисини киритиш кифоя.

Йўл ҳаракати қоидалари бузилган тақдирда шахсий кабинетга жарима миқдори, қоидабузарликнинг тури, жойи, вақти ва жарима тўлангандан кейин унинг ёпилган санаси ҳақида маълумотлар келади.

Сайт Beta tes режимида йўлга қўйилди.


Дарвоқе, жарималарни 8860 қисқа рақамига 01A123AA AAC1234567 кўришидаги SMS хабар юбориб ҳам текшириш мумкин. Ҳар бир кириш SMS хабарининг нархи - $0,05

Бошқа янгиликлар