1

​6 метрли қудуққа тушиб кетган 2 ёшли қизча қутқарилди (Видео)

ДУНЁ 04.05.2017, 09:52
Теглар: Фожиа, Хитой, Қиз
​6 метрли қудуққа тушиб кетган 2 ёшли қизча қутқарилди (Видео)

Хитойда 6 метрли канализация қудуғига тасодифан тушиб кетган 2 ёшли қизалоқ қутқарилди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Воқеа Хитойнинг Хэнань вилоятида содир бўлди. 2 ёшли қизча қурилиш майдончасининг ёнидаги канализация қудуғига тасодифан тушиб кетган.

Ҳодиса юз берган жойга етиб келган қутқарувчилар бир соат мобайнида қудуқ атрофида хандақ қазиб уни секцияларга бўлди ва қизчани соғ-омон қутқаришга муваффақ бўлди. Қудуқ диаметри 36 сантиметр бўлганлиги вазиятни оғирлаштирди, бундай ҳолда қизча ҳаво етишмаслигидан ҳалок бўлиши мумкин эди. Бунинг олдини олиш мақсадида у қўшимча кислород билан таъминланди. Сўнгги маълумотларга кўра, 2011 йилдан бери Хитойда қаровсиз қудуқларга тушиб кетиш оқибатида 35 нафар бола ҳалок бўлган. Аксарият кўнгилсиз воқеалар Хэнань вилоятида содир бўлган.


Шарҳлар

⚡️Хитойда бир кунда 37 миллионга яқин одам COVID-19 билан касалланди

23.12.2022, 20:25

20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...
Ёқутистонда -61, Хитойда -48, Шотландия водийсида илк бор -15, АҚШда қор бўронлари ва музлаб қолган Москва... Дунё ғайритабиий совуқдан азият чекмоқда

14.12.2022, 10:23

Россия ҳудудига, хусусан, Шарқ минтақаларида ғайритабиий совуқлар яқинлашмоқда. Шунингдек, Хитой, АҚШ ва Буюк Британия каби мамлакатлар аҳолиси нолдан паст ҳароратдан азият чекади. Бу ҳақда "24-канал"...
Хитой ТИВ вакили АҚШнинг еттита давлатни босиб олиш ҳақидаги режасини эълон қилди. У қайси давлатлар? (видео)

12.10.2022, 11:42

Пекин Вашингтонга беш йил ичида етти давлатни босиб олиш режасини эслатди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили АҚШ армиясининг истеъфодаги генерали Уэсли Кларкнинг Пентагоннинг 20 йил...
Хитойнинг энг йирик мегаполисларидан бири бўлган Чэнду шаҳрида локдаун эълон қилинди

01.09.2022, 13:07

Хитойнинг йирик мегаполисларидан бири бўлган Чэнду шаҳри COVID-19 эпидемиясининг маркази деб эълон қилинди. Маълумотларига кўра, шаҳарда карантин жорий қилинган.Кечки соат олтидан кейин Чэнду кўчаларида комендантлик соати...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1