“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси республиканинг туристик салоҳиятини ошириш мақсадида Тошкент-Париж-Урганч-Тошкент” ва Тошкент-Милан-Урганч-Тошкент” мунтазам қатновларини бажаради.
Ҳар ҳафта 400 га яқин сайёҳлар Хоразм вилоятига ташриф буюриб, унинг тарихий меъморий ёдгорликлари, халқимизнинг анъаналари ва урф-одатлари билан танишадилар, жаҳонга машхур миллий таомларимиздан баҳраманд бўладилар. Хорижий меҳмонлар учун ахборой офислари ва валюта алмаштириш шохобчалари ташкил қилинган.
Таъкидлаб ўтамиз, ушбу дастур Ўзбекистон шаҳарларига ташриф буюриш учун туристларнинг талаби ошган мавсумда, хорижий сайёҳлар учун максимал қулайлик яратиш мақсадида бажарилади.