Новосибирск шаҳрида яшовчи аёл кичкина қизи телефон ўнаётганда халақит қилгани учун уни жазолаш мақсадида ахлат контейнерига ташлаган, деб хабар берди 1tv.ru нашри.
Болалар майдончасида ўйнаётган болалар қизчанинг ахлат контейнери ичида бақириб йиғлаганини эшитиб унинг олдига югуриб келишди. Улар мазкур воқеани видеога олиб, Интернетга жойлаштиришди. Болалар қизчанинг онасидан уни ахлат қутидан чиқаришни илтимос қилишганига қарамай, аёл болалардан унинг ишига аралашмасликни талаб қилди. Орадан маълум вақт ўтгач, у қизчани ахлат контейнеридан чиқариб олди. Мазкур видеони Тергов қўмитаси ўрганмоқда. Ҳуқуқшуносларнинг айтишича, аёл мазкур ноқонуний ҳатти-ҳаракати учун васийлик органи ҳисобига олинади. Агар экспертиза аёлнинг бу ҳаракати қизчанинг руҳиятига салбий таъсир қилганини аниқласа, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилади ва икки йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланади.
23.08.2021, 16:08
Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...01.06.2021, 18:32
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...13.05.2021, 22:34
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни...13.12.2019, 10:00
Жорий йилнинг 5 декабрь куни соат 13:00ларда Навоий шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган Л.А. исмли аёлнинг уйига танишлари меҳмонга келади.Улардан бири 1972 йилда туғилган Д.К....