АсосийShou-biznes

​Азиз Раметов ўзининг режиссёрлик дебютини тақдим этди

'​Азиз Раметов ўзининг режиссёрлик дебютини тақдим этди'ning rasmi

Бугун "Кинемтографияни ривожлантириш марказида “Арслон изидан” фильмининг журналистлар учун ёпиқ намойиши бўлиб ўтди.

Ушбу фильм актёр ва хонанда Азиз Раметовнинг илк режиссёрлик иши бўлиб, унда бугунги куннинг долзарб муаммолари гиёҳвандлик ва одам савдоси ҳақида сўз юритилади. Фильмни томоша қила туриб, бугунги кунда дунёни ларзага солаётган фожиаларга ёшларнинг нуқтаи назарини кўриш мумкин.

Ўргимчак туридек тармоқ отган гиёҳванд моддаси савдоси, унинг аянчли оқибатлари, ушбу бизнесга аралашиб қолганларнинг аччиқ қисмати ўзига хос тарзда намойиш этилган.

Фильмда профессионал ёндашув яққол кўзга ташланади. Професионал операторлик ишида ҳам, қалтис трюкларни бажаришда (жанг саҳналарида ҳақиқий трюклар бажарилган, айрим фильмларимиздаги каби ҳиндча ҳаракатларни кўрмайсиз) ҳам, фильм динамикасидаги узвийликда ҳам кўриниб туради.

Дебют иши булишига қарамай Азиз Раметовнинг режиссёрлик фаолиятига ҳам юҳори баҳо бериш мумкин. Иқтидорли одам ҳар томонлама иқтидорли деб бежизга айтишмайди, Азиз Раметов фильм режиссёрлигидан ташқари бош қаҳрамонларни ҳам ишонарли тарзда гавдалантира олган.

Маиший мавзудаги фильмлардан чарчаганлар учун бу фильм айни муддао булди дейиш мумкин. Кино ижодкорларининг айтишича фильмга сиғмаган кадрларни жамлаб сериал қилиш мумкин. “Арслон изидан” фильми воқеалари юртимиздан ташқари, Туркия, БАА, Россия хамда Қозогистонда бўлиб ўтади. Фильм ҳақида фактлар.

Режиссёр: Азиз Раметов. Сценарий муаллифи: Улуғбек Абдусаматов. Бадиий раҳбар:Ҳилол Насимов.

Фильмни 12 май куни катта экранларда намойиш этиш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, фильмга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова продюсерлик қилган.

Бошқа янгиликлар