АсосийDunyo

​Трамп ФҚБ раҳбари Жеймс Комини лавозимидан озод этди

'​Трамп ФҚБ раҳбари Жеймс Комини лавозимидан озод этди'ning rasmi

АҚШ президенти Дональд Трамп Федерал қидирув бюроси раҳбари Жеймс Комининг иш фаолиятини қониқарсиз деб топгани учун лавозимидан четлаштирди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Оқ уй берган баёнотга кўра, Дональд Трамп АҚШ бош прокурори Жефф Сешнс ва унинг муовини Род Розенштайнларнинг тавсиясига биноан ФҚБ раҳбари Жеймс Комини лавозимидан озод этган. Трамп мазкур қарорини “Коми федерал қидирув бюросини самарали равишда бошқара олмади”, деб изоҳлади. Оқ уй мазкур лавозимга зудлик билан номзод қидиришини маълум қилди.

Бошқа янгиликлар