1

​Полиция 50 Cent тахаллусли рэпернинг уйига ўғриликка тушган талончини қўлга олди

ДУНЁ 10.05.2017, 11:09
Теглар: Жиноят
​Полиция 50 Cent тахаллусли рэпернинг уйига ўғриликка тушган талончини қўлга олди

АҚШнинг Коннектикут штати полицияси америкалик , 50 Cent цент тахаллуси билан ижод қилувчи машҳур рэппер Жеймс Жексоннинг уйига ўғриликка тушган жиноятчини қўлга олди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Фармингтон шаҳар (Коннектикут штати) шаҳар полицияси мусиқачининг уйига ўғриликка тушган жиноятчини ашёвий далил билан қўлга олди. Муқаддам бир неча маротаба судланган жиноятчи қамоққа олиниб, ўғрилик бўйича айблов қўйилди.

Мусиқачининг уйидаги қўриқчи уйга ўғри тушганини кўриб, унга қаршилик кўрсатмай, полицияга қўнғироқ қилди. Ўғрилик юз берганда рэппер шаҳарда бўлмаган. Рэпер 50 Cent мазкур ҳашаматли уйни 2003 йилда профессионел боксчи Майк Тайсондан 4 миллион долларга сотиб олган эди. Ҳозирда у уйни сотувга қўйган.

Коннектикут штати суди февраль ойида рэперни инқирозга учраганлик ҳақидаги ишини тўхтатган эди. Мусиқачи 2015 йилнинг июль ойида ўзини инқирозга учраганлигини, унинг маблағи 20 миллион долларлигини, қарзлари эса 36 миллиондан ошиб кетганлигини маълум қилганди. Воқеадан икки ой илгари Forbes журнали рэпернинг бойлигини 155 миллион доллар деб эълон қилиб, энг бой ижрочилар рўйхатининг тўртинчи ўрнидан жой берган эди. Аксарият ОАВлар рэпер 5 миллион доллар тўламаслик мақсадида ўзини инқирозга учраган, деб эълон қилган, дея тахмин қилмоқда. Рэпер бировнинг шахсий ҳаётига оид видеони Интернетга жойлаштиргани учун суд 5 миллион доллар товон пули тўлаш учун ҳукм чиқарган эди.

Шарҳлар

Жиззахда 39 ёшли эркак хотинини уриб ўлдирди (видео)

07.09.2022, 12:07

Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт...
Наманганда 21 ёшли йигитни қотилига айланган блогерга нисбатан қамоқ жазоси тайинланди

10.01.2022, 21:58

Наманганда 150 минг сўм эвазига Instagram саҳифасидаги обуначиларини кўпайтириш ортидан икки блогер ўртасида келиб чиққан келишмовчилик қотиллик билан тугади.Қайд этилишича, ҳодиса Чуст туманида ўтган йилнинг...
Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди

10.08.2021, 17:29

Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар берди.Маълум бўлишича, Термиз тумани “Ш.Рашидов” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Илҳом 2021 йил 29 июнь куни...
Йилнинг 6 ойида ҳар 100 минг аҳолига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган

10.08.2021, 16:44

2021 йил 6 ойида ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган  матбуот анжуманидан махсус мухбиримиз Абдукарим Зарипов...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1