Қозоғистоннинг Кентау шаҳрида яшовчи йигит шаҳар хиёбонларидан бирида 9 май, Ғалаба байрами тадбирига бобосини елкасида опичлаб олиб борди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.
Йигитнинг бобоси Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган. У байрам тадбирлари ўтказилаётган жойга кўкси медалларга тўла бобосини елкасида опичлаб олиб борди. Мазкур воқеа акс этган суратлар ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди.
Кентау шаҳри Жанубий Қозоғистон вилоятида, Туркистон шаҳридан 30 километр узоқликда, шаҳарнинг шимолий-шарқий қисмида жойлашган.